Вазир 13 ёшида дарс бераётган ўқувчи билан учрашди

    Иззатбек Юсупов Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 13-мактабининг 7-синфи ўқувчиси. Тил ўрганишга иштиёқи баланд бўлгани боис рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.  Бунинг натижасида нафақат мактаб, балки вилоят ва республика босқичидаги танловларда ғолибликни қўлга киритган.

    Иззатбек дарсдан кейин бўш вақтида онаси билан инглиз тилида суҳбатлашади, биргаликда дарс тайёрлайди. Олган билимларини бошланғич синф ўқувчиларига кичик дарс машғулотлари ташкил этиб, ўргатади.

    Тил ўрганиш ва ўргатишдан бўш вақтларида иқтидорли ўқувчи шеър ва ҳикоялар ёзади. “Камалак юлдузлари” фестивалининг вилоят босқичида “Назм ва нашр” йўналишида иштирок этган Иззатбек 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этишга ҳам муваффақ бўлган. Унинг “Орзулар баҳори” шеърий тўпламида дастлабки ижодидан намуналар чоп этилган. Иззатбекнинг шеър ва ҳикоялари турли нашрларда мунтазам равишда эълон қилинмоқда. “Нон иси”, “Йўл-йўлакай”, “Совға” номли ҳикоялари газета ва журнал саҳифаларидан ҳам ўрин олган.

    ХТВ ахборот хизмати вазир Бахтиёр Саидовнинг иқтидорли ўқувчи, шунингдек, шу мактабнинг яна бир иқтидорли ўқувчиси Заҳрохон Раҳматуллаева билан учрашганини ёзмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates