14 йил олдин ёпилган "Қорасув" назорат-ўтказиш пункти очилиши мумкин — ОАВ

    Бундан 14 йил аввал ёпилган Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Қорасув» назорат-ўтказиш пункти яқин кунларда очилиши мумкин.

    Бу ҳақда "Турмуш.кз" хабар берди.

    Президент Садир Жапаровнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаевнинг сўзларига кўра, реконструкция ишлари доирасида "Қорасув" назорат-ўтказиш пунктигача бўлган йўллар кенгайтирилган. Бугунги кунда назорат пункти очилишга тайёр. Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали давлат чегарасини кесиб ўтади.

    Шунингдек Элчибек Жантаев бошчилигидаги делегация Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Интимак" назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тикланаётган кўприкни кўздан кечирди.

    Маълумот учун: "Қорасув" назорат-ўтказиш пункти 14 йил олдин, "Интимак" назорат-ўтказиш пункти эса 2004 йилдан буён ёпилган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates