Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда

    Эрон ҳарбийлари мамлакатни афғон муҳожирларининг кириб келишидан ҳимоя қилиш учун Афғонистон билан чегарада 10 километрдан ортиқ масофага чўзилган девор қурди.

    Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги генерал, қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ўринбосари Нозар Неъматига таяниб хабар берди.

    “Чегарада 10 километрдан ортиқ масофада девор қурилган, яна 50 километри қуриб битказилиши керак”, деди у.

    Эрон ва Афғонистон ўртасидаги умумий чегара 900 километрдан ортиқ бўлиб, қочқинлар гуруҳлари доимий равишда ундан ўтиб кетишади. Афғонистонлик муҳожирлар оқими 2021 йил августида АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назоратни қайта қўлга киритганидан кейин ортди.

    Теҳрон афғон муҳожирлари сони бўйича расмий рақамларни келтирмади, бироқ парламент аъзоси Аболфазл Тораби уларнинг сонини 6 миллиондан 7 миллионгача деб ҳисоблади. Ҳукумат сўнгги пайтларда “ноқонуний” қочқинларга нисбатан босимни кучайтириб, мунтазам равишда шарқий чегарадан чиқариб юборилганини эълон қилди, деб хабар беради eadaily.com.

    “Чегарани тўсиб қўйиш орқали биз мамлакатга кириш ва чиқишни назорат қилмоқчимиз ва чегара ҳудудларида хавфсизликни кучайтирмоқчимиз”, деди Неъмати.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates