150 ўринга мўлжалланган Нукус шаҳрида Аёллар ва болалар шифохонасини қурилиш ишлари бошланди

    Мамлакатимизда 20 декабр 2021 752

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма тўртинчи сессияси бошланди. Сессия Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мажлислар залида очилди.

    Сессияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат аъзолари, секторлар ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок этмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикасини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар тўғрисида Вазирлар Кенгашининг Раиси Қаҳрамон Сариевнинг баёноти тингланди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами қиймати 5 трлн. 83 млрд сўмлик 756 та лойиҳалар (шундан дастур доирасида 5 010,5 млрд сўм 541 та лойиҳа 8 570 та иш ўрни ва қўшимча резерв лойиҳалар 72,9 млрд сўмлик 215 та лойиҳа иш ўринлари 636 та) ишга туширилиб, уларнинг эвазига 9 206 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами қиймати 5 трлн. 83 млрд сўмлик 756 та лойиҳалар (шундан дастур доирасида 5 010,5 млрд сўм 541 та лойиҳа 8 570 та иш ўрни ва қўшимча резерв лойиҳалар 72,9 млрд сўмлик 215 та лойиҳа иш ўринлари 636 та) ишга туширилиб, уларнинг эвазига 9 206 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

    Жорий йилда «Темир дафтар»га киритилган 15190 та оилага ҳамда «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган жами 94 минг нафардан зиёд фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди, жами 3 та (Темир, Ёшлар, Аёллар) жамғармага маҳаллий бюджетдан 42,6 млрд. сўм маблағ ажратилди.

    Шунингдек, Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси томонидан умумий қиймати 28 млн. АҚШ долларига тенг 150 ўринга мўлжалланган Нукус шаҳрида Аёллар ва болалар шифохонасини қурилиш ишлари бошланди ҳамда қурилиш ишлари якунлангач, шифохона ўрнатилган тартибда беғараз равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига берилади.

    2020-2021 йилларда жами 3 млрд. 460 млн. сўмга тенг 27 та «Дамас», 1 та «Фотон», 2 та «Газел» тез тиббий ёрдам автомашинаси ва 1 та мобил клиника автомашинаси харид қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates