1,6 миллиард сўм мақсадсиз ишлатилган

    Аҳолининг мурожаатига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси мамлакатимиздаги қатор уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини  ўрганди. 

    Натижада 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати 37 та ҳолатда 1,6 миллиард сўмни мақсадсиз сарфлангани ёки талон-торож қилгани аниқланди.

    Жумладан:

    – 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига 451,8 миллион сўм қўшиб ёзилган;
    – 5 та ҳолатда 508,2 миллион сўм кредит мақсадсиз сарфланган ёки талон-торож қилинган;
    – 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 миллион сўм мажбурий бадал мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинган;
    – 8 та ҳолатда 351,9 миллион сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates