Тошкентда яна бир қурилиш компанияси фуқароларни чув тушириб кетди

    Урбанизация 15 июл 2025 1522

    Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар уй сотиб олиш мақсадида тўлов қилиб, алдангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Чилтўғон“ маҳалласи, “Уста Олим“ 2-берк кўчасида жойлашган қурилиш ишлари “STRONG CITIES” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Бироқ ушбу объект бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда зарур рухсатнома ва ҳужжатлар олинмаган.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори талабларига кўра:

    • қурилишга рухсатнома олинмаган;
    • архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилмаган;
    • лойиҳа-смета ҳужжатлари Тошкент шаҳар Қурилиш бошқармаси билан келишилмаган.

    Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган текширувда, объектда фақат ер учун кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш учун эса зарур ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.

    Натижада белгиланган тартибда огоҳлантириш хати юборилиб, қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.

    Шунингдек, объект сейсмик хавфсизлик талабларига жавоб бермагани боис, қурувчи ташкилот томонидан ўз ихтиёри асосида объектда демонтаж ишлари амалга оширилган.

    Шу билан бирга, лойиҳа-смета ва бошқа тегишли техник ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, тўлиқ расмийлаштирилган ҳолда қурилиш ишларини белгиланган тартибда давом эттирилиши қурувчи ташкилот вакиллари томонидан таъкидланган.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқароларга уй-жой харид қилишда объектнинг барча ҳуқуқий ҳужжатлари ва рухсатномалари мавжудлигини синчиклаб текшириш кераклигини эслатиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates