Бугун, 18 декабрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳаво 8-13о илиққача исийди.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Эртага 19 декабрь куни нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Республика жанубида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
20-22 декабрь кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 20 декабрь, чоршанба куни республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради.
19-21 декабрь кунлари даврида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5о совуққача, шимолда 5-10о совуққача, кундуз кунлари 2-7о илиққача пасаяди, бу ушбу давр учун бўлган меъёрий қийматлардан 2-3о га пастдир.
22 декабрдан ҳарорат кўтарила бошлайди, кундуз кунлари ҳаво 7-9о илиққача исийди. Ҳавонинг исиши кейинги дам олиш кунларида ҳам давом этади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. 18-19 декабрь кунлари айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 9-11о илиқ бўлади.
Эртага 19 декабрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-3о илиқ, кундузи 3-5о илиқ бўлади.
20-22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат кечалари асосан 2о совуқ-1о илиқ, кундузи 20 декабрда 3-5о илиқ бўлади, 21-22 декабрда 7-9о илиққача аста-секин кўтарилади.