18 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

    «Онлайн мактаб» рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишда фаол қатнашган 18 нафар ўқитувчи ва ходимлар Халқ таълими вазирлиги томонидан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

    «Онлайн мактаб» рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишда фаол қатнашган 18 нафар ўқитувчи ва ходимлар Халқ таълими вазирлиги томонидан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

    Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларни тақдирлаб, «онлайн мактаб» рукнидаги телевизион дарслар тасвирга олишга жалб қилинган барча ўқитувчилар, сурдо-таржимонлар, муҳаррирлар ва телевидения ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

    Халқ таълими тизимида масофавий таълим жараёнини амалиётга кенг жорий этиш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, инновацион шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш ҳамда таълим сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида «онлайн мактаб» рукнидаги телевизион дарслар тасвирга олинмоқда.

    Телевизион дарсларни тасвирга олишда 100 дан ортиқ малакали, тажрибали фан ўқитувчилари, муҳаррирлар, сурдо-таржимонлар жалб қилинган.

    «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати:

    1.Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 82-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси — Азизова Дилдора Абдуллаевна.

    2. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 168-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси — Нуруллаева Лиля Шакировна.

    3. Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 228-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси — Шавкатова Гулноза Анваровна.

    4. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси — Турапова Нигора Мусаевна.

    5. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси — Таджиева Сайёра Шамсутдиновна.

    6. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 231-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси — Маҳмудова Наргиза Эсиргаповна.

    7. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабининг Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси — Садикова Дилдор Абдуллаевна.

    8. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — Пятин Николай Геннадиевич.

    9. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 114-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — Рашидова Санобар Зокировна.

    10. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 112-сонли умумтаълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси — Шералиев Илҳом Иброхим ўғли.

    11. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 151-сонли умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси — Триандафилиди Анастасия Сергеевна.

    12. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси — Ишанова Барно Баҳодировна.

    13. Тошкент шаҳар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги мактаб- интерантининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси — Толипова Олтиной Яндашевна.

    14. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси — Ким Эмма Владимировна.

    15. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси — Абдукаримов Дилшод Исақович.

    16. Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институтининг Ахборот ресурс маркази раҳбари — Джуманиёзова Муяссар Маматшериповна.

    17. Республика таълим маркази методисти — Соатова Гулжаҳон Муҳамматовна.

    18. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси — Қодирова Муҳаррам Юсупалиевна.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates