2 та “Afrosiyob” замонавий поездида интернет тизими иш бошлади

    Транспорт 16 сентябр 2021 852

    Эндиликда “Afrosiyob” поездларида йўловчилар нафақат Республикамиз, шу билан бирга жаҳон янгиликлари ва ўзгаришлар ҳақида маълумотлардан хабардор бўлиб бориш имкониятига эга бўлади.

    Бугундан бошлаб бу тизим “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 762-сонли ҳамда “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 760-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларида ишга туширилди, дея хабар беради «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати.

    Жорий йил 21 сентябрдан бошлаб, 766-сонли “Afrosiyob” замонавий поездида ҳам интернет тизими йўлга қўйилади.

    Бу тизим босқичма-босқич амалга оширилиб, яқин кунларда қолган 2 та “Afrosiyob” замонавий поездларида ҳам ишга тушириш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates