2019 йилда махсус қоғоз бланкаларининг ишлатилишига 13 млрд сўм маблағ сарфланган

    Рақамлаштириш 24 июл 2021 1136

    АОКАда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

    Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Адлия вазирлиги ва Бизнес-омбудсман девони мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.

    Анжуманда, Адлия вазирлиги томонидан мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ва илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Таъкидланишича, Қонун билан жорий этилаётган асосий янгиликлар ва афзалликлар қуйидагилардан иборат:

    1) Қонун соҳадаги маънан эскирган ва тарқоқ ҳолдаги амалдаги қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қоидаларни белгилашга қаратилган.

    (Маълумот учун: Қонун қабул қилиниши муносабати билан ушбу соҳага оид 2 та Қонун, 1 та Олий Мажлис қарори, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори,

    100 га яқин Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилмоқда).

    2) Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланмоқда;

    (Маълумот учун: амалда бўлган лицензиялар ва рухсат бериш ҳужжатлари 30% гача қисқартирилди)

    3) лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг ягона тартиби ва ўзига хос хусусиятлари (лицензия ва рухсат бериш ҳужжатини бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш, уларни беришни рад этиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва амал қилишини тугатиш) белгиланмоқда;

    4) ваколатли органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ мутлақо янги механизм илк бор жорий этилмоқда;

    (лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишда расмийлаштириладиган ҳужжатлар турлари (паспорти) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади)

    5) эндиликда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақат “Лицензия” ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши қатъий белгиланди;

    (битта мисол: амалдаги 80 фоиз лицензия ва рухсат бериш жараёнларига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаган бўлиб, 2019 йилда махсус қоғоз бланкаларининг ишлатилишига 13 млрд сўм маблағ сарфланган. Бунда, ушбу жараёнлар электрон тарзда амалга оширилса Давлат бюджетидан сарифланадиган юқорида қайд этилган маблағлар иқтисод қилинишига эришилади).

    Натижада лицензия дубликатини бериш, шунингдек лицензия шартномасини тузиш қаби амалиётларга чек қўйилади;

    6) юридик шахслар филиалларига алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаби бекор қилинди;

    (бунда юридик шахснинг аввал олинган лицензияси ва рухсатномасида филиалнинг манзили кўрсатилади)

    7) лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қайси ҳолатларда суд томонидан ва қайси ҳолатларда ваколатли орган томонидан бекор қилинишининг аниқ чегаралари белгиланмоқда;

    8) лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш тартиби янада такомиллаштирилмоқда. Бунда:

    Махсус электрон тизим ёрдамида масофавий назорат, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини жойига чиққан ҳолда текшириш, шунингдек уларнинг фаолиятига оид статистик ахборот ва улардан сўраб олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали;

    хавфни таҳлил этиш” тизими ва жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари асосида амалга оширилади;

    9) юридик шахслар томонидан лицензиясиз, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан тегишли фаолиятни амалга оширганда уларга нисбатан жарима солиш институти жорий этилмоқда.

    Бунда:

    жарима бир ойда ихтиёрий тўланганда унинг 70% ундирилишига оид рағбатлантирувчи норма;

    жамоатчилик назорати субъектларига уларнинг қонун бузилишига оид мурожаатлари асосида ундирилган жариманинг 10% миқдорда пул мукофоти берилиши белгиланмоқда.

    Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликлар яратиб, соҳадаги бюрократик тўсиқлар, коррупциявий омиллар ва давлат органларида қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга, лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиши орқали уларнинг шаффофлиги таъминланишига, лицензиясиз, рухсатномасиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан фаолият амалга оширилишининг олди олиниши ва юридик шахсларнинг масъулияти янада ошишига хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates