2021 йилда 16,4 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади

    Саноат 8 апрел 2021 1066

    “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг жаҳон талабларига жавоб бериши, йирик заводлар фаолияти, экспорт кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

    Таъкидланишича, Республика бўйича 2020 йилда жами цемент ишлаб чиқариш ҳажми 12 537,4 минг тоннани ташкил этиб, ўтган 2019 йилга нисбатан 114,1 фоизга ўсиш таъминланди. 2020 йилда йиллик қуввати 1,8 млн. тоннага тенг 3 та янги цемент ишлаб чиқариш заводлари Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ишга туширилди. Ҳозирги кунда республика бўйича цемент ишлаб чиқариш қувватлари 20 млн.тоннани ташкил этади.

    2020 йилда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилишига ўртача биржа котировка нархларида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 438,5 минг тонна цемент харид қилинган.

    Эътиборлиси, ўтган йилда 2 млн 509,2 минг тонна цемент импорт қилинган бўлиб, 2019 йилга нисбатан 23,3 фоизга ёки 762,9 минг тоннага камайган.

    2020 йил давомида маҳаллий цементнинг ўртача нархи 619,9 минг сўмни (ҚҚС билан) ташкил этган.

    2020 йилда 530,3 минг тонна, яъни 2019 йилга (150,7 минг тонна) нисбатан 3,5 марта кўп цемент экспорт қилинди. Биржа савдолари орқали 8 млн 833,5 минг тонна цемент сотилиши таъминланди.

    Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 450-сон қарори билан белгиланган цемент импортини соддалаштириш (сертификация муддатини 28 кундан 2 кунгача қисқартириш), биржа савдоларига кунлик цемент қўйилишини 42-45 минг тоннагача ошириш ва бошқа чоралар бажарилиши натижасида нархлар барқарорлигига эришилди. Натижада 2020 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра, 1 тонна цементнинг ўртача нархи 592,5 минг сўмгача (20 июлга нисбатан -298,5 минг сўмга) пасайди.

    2021 йилда цемент ишлаб чиқариш прогнози 16,4 млн тонна кутилмоқда ва йил давомида жами қувватлари 8,6 млн тоннага тенг умумий лойиҳа қиймати 738,4 млн доллар бўлган 11 та (Aндижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида) янги цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, йил охирида цемент ишлаб чиқариш қувватлари 25,3 млн.тоннага етказилиши кутилмоқда. Жумладан, январь ойида энг йирик лойиҳалардан бири “Оҳангаронцемент” AЖда амалга оширилди. Бу ерда йилига 2,4 млн.тонна цемент ишлаб чиқариш имкониятига эга қувват яратилди.

    Жорий йилда "Фарғона Ясин қурилиш моллари" МЧЖ томонидан умумий қиймати 120 млн доллар бўлган йиллик қуввати 1 млн 200 тонна цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, "Раш милк" МЧЖ, "Наманган цемент" МЧЖ, "Мароканд цемент инвест" МЧЖ, "Ишончли посбон текстил" МЧЖ, "Шаффоф Цемент Саноат" ҚК МЧЖ, "Поп цемент" МЧЖ, "Жаҳон Евро Сервис" МЧЖ каби цемент заводлари ўз фаолиятини бошлайди. 2021 йилда кўмирда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 млн тоннадан 2,5 млн тоннага етказилади.

    2021-2023 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига кўра, Фарғона вилоятида 3 та, Сурхондарёда 3 та ва Наманган вилоятида эса 4 та янги цемент заводлари барпо этиш режалаштирилган.

    Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2016 йил якуни билан Республикамизда 8,6 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. 2020 йилда эса бу кўрсаткич 12,5 млн тоннага етказилди. Йиллик ишлаб чиқариш қувватлари эса 20 млн тоннани ташкил этди. Шу жумладан мамлакатимизда юқори маркали цемент ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates