2021 йилда 4 млн 570 минг тонна кўмир қазиб олинади

    Саноат 16 июн 2021 891

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди:

    «2021 йилда акциядорлик жамиятида 4 млн 570 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 67 минг тоннага кўп бўлиб, айни пайтда ойлик, чораклик режалар бажарилиши таъминланмоқда. Хусусан, май ойида мавжуд конлардан 383 минг 465 тонна кўмир қазиб олинди. Бу режадагидан 3 минг 465 тоннага кўп.

    Май ойида иссиқлик электр станцияларига — 293 минг 856,8 тонна, бюджет ташкилотларига — 111 минг 740 тонна кўмир юкланди.

    Корхонада бу йил асосий эътибор кўмир устки қатламини очиш ишларига қаратилмоқда. Май ойида кон устки қатламини очиш ишлари 2 миллион 919 минг куб метрга тенг бўлди ва бу борадаги режа ҳам 101,8 фоизни ташкил этди».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates