Лого Лого-пв-уз

    2022 йилнинг 1-ярмида режага нисбатан 103,1%га кўп - 28,7 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

    АОКАда Иссиқлик электр станциялари” АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    Унда инвестиция лойиҳалари ижроси ва натижадорлиги, ишлаб чиқариш қувватлари самарадорлиги ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Бугунги кунда иссиқлик электр станцияларда 34 та частота ўзгартиргич қурилмалар, 50 та кичик қувватдаги қуёш фото электр станциялари (умумий қуввати 196 кВт), 42 та қуёш сув иситгичлари, 246 та қуёш панелли ёритиш чироқлари ва 914 та сенсорли ёритиш датчиклари ўрнатилди.

    “Иссиқлик электр станциялари” АЖ маъмурий биноси том қисмида 116 та қуёш панелларидан иборат қуввати 40 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб бинонинг мавжуд электр энергия таъминоти тизимига уланди.

    Юқорида кўрсатиб ўтилган қурилмаларни ўрнатилиши натижасида ўтган 2021 йил давомида тизим корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун 1 млн. кВт.соатга тенг электр энергияси ва 719,5 Гкал иссиқлик энергияси иқтисод қилинишига эришилди.

    Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 10 июнда видеоселектор йиғилишида белгилаб берган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфини камайтириш бўйича “Фарғона ИЭМ” АЖда қуввати 1800-2000 кВт ва “Сирдарё ИЭС” АЖда қуввати 1200-1500 кВт бўлган қуёш фото электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган, айни дамда лойиҳани тендер олди мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда бу 2 та лойиҳа  бўйича тендер эълон қилинади.

    Ушбу лойиҳани амалга ошириш ишларига 3,7 млн. АҚШ долларига тенг маблағ жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида қўшимча йилига ўртача 8,7 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади ва қарийб 1 млн. куб метр табиий газ иқтисод қилинишиига эришилади.

    Бундан ташқари, тизим корхоналарида ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфини камайтиришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш борасида ўрганишлар олиб борилиб, 2023-2024 йиллар мобайнида ИЭС ва ИЭМларда 30-40 МВт ва ундан юқори қувватли қуёш фотоэлект станцияларини қуриш бўйича ўрганишлар олиб борилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

    No date selected
    август, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates