ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарлари ушбу дастурни бир овоздан маъқулладилар.
Таъкидлаш лозимки, туризм йили дастури 2023 йилда ШҲТ давлатларида ўтказиладиган турли туристик, маданий, гастрономик ва бошқа тадбирларни ўз ичига олади. Учрашувда биринчи навбатда, дунё аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган ШҲТнинг ички туризм салоҳиятини очишга қаратилган ушбу тадбирларда туризм соҳасининг ўзаро иштирокини қўллаб-қувватлашга келишиб олинди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумот учун, жорий йилнинг 17–18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги делегацияси Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.