Ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққослаганда қарийб 792 тага камайган.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди.
Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!