баннер
24 апр 2025
08:54

    Тез ёрдам бригадаси беморни подъездга ташлаб кетмоқчи бўлди

    Ижтимоий тармоқларда кўзингиз тушган бўлса, Тез ёрдам бригадаси беморни подъездга ташлаб кетмоқчи бўлгани, профилактика инспектори эса бунга қарши бўлгани акс этган видеотасвир тарқалди.

    Аслида нима бўлганди? Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

    Қайд этилишича, фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротоба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган.

    Бундан ташқари, М. Б.ни 4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, шу йил 6 март кунининг ўзида унинг номидан 4 марта чиқирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган.

    6 март куни дастлаб соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун "102" хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.

    Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўратгани сабабли тиббий бригада томонидан "колл марказ" катта шифокори ҳамда "112" ва "102" ходимлари билан гаплашилиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган.

    Соат 19:48 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.

    Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади.

    ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.

    Фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech