Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 2–5 июль кунлари юртимизга жанубдан жуда иссиқ об–ҳаво оқими кириб келиши натижасида аномал иссиқ кузатилди.
Шундай жазирама об–ҳаво шароитида, “103” хизматига 247 459 та чақириқ келиб тушган. Улардан 172 676 таси — шошилинч ҳолатлар, 65 163 таси эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлардир.
Мутасаддиларнинг билдиришича, аҳоли орасидаги тарғибот ва тавсиялар туфайли чақириқлар сони олдинги ҳафтага нисбатан 1,2 фоизга камайган.








