2025 йилнинг биринчи ярмида “Тез ёрдам” қандай мақсадларда чақирилди?

    Ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан бу йил мурожаатлар сони 8,4 фоизга ошди.

    Ўтган 2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 6 миллион 912 минг 243 та чақириқ келиб тушди. Ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан бу йил мурожаатлар сони 8,4 фоизга ошди, дея хабар беради ССВ ахборот хизмати.

    Чақирувлар:

    • 4 миллион 992 минг 108 таси шошилинч кўрсатма билан,
    • сурункали касалликлар – 1 минг 802 минг 348 та,
    • беморларни ташиш – 66 минг 917 та,
    • туғруқлар – 50 минг 870 тани ташкил қилди.

    Энг кўп мурожаатлар:

    • Тошкент шаҳри — 718 минг 819 та;
    • Фарғона вилояти — 681 минг 580 та;
    • Сурхондарё вилояти — 661 минг 767 та;
    • Наманган вилояти — 647 минг 493 та;
    • Андижон вилояти — 642 минг 366 та қайд этилган.

    Энг кам чақириқ

    • Навоий вилояти (199 минг 930 та),
    • Сирдарё вилояти (221 минг 407 та) ва
    • Жиззах вилояти (267 минг 669 та) кузатилди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 857 та тиббий бригада фаолият юритмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates