баннер
26 фев 2025
01:36

    2024 йил “Тез ёрдам“ га қанча чақириқ келиб тушгани очиқланди

    Ўтган йилда “Тез ёрдам“ га энг кўп чақириқ Фарғона вилояти, Тошкент шаҳри, Андижон вилояти, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятларидан келган.

    Қайд этилишича, ўтган 2024 йил мамлакатимиз бўйлаб "103" хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушган. Бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилди.

    — Энг кўп мурожаатлар:
    — Фарғона вилояти — 1 405 259 та;
    — Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;
    — Андижон вилояти — 1 359 389 та;
    — Тошкент вилояти — 1 260 608 та;
    — Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган.

    Энг кам чақириқ Навоий вилояти (401 762 та), Сирдарё вилояти (454 455 та), Жиззах вилояти (548 238 та) ва Бухоро вилоятида (649 134 та) ҳамда Хоразм вилоятида (662 239 та) кузатилди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда "Тез ёрдам" хизматида жами 2 857 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.
    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech