9 ойда “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушгани маълум бўлди

    Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га энг кўп мурожаатлар Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келиб тушган.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 2 миллион 531 минг 699 та ва туғруқлар – 64 минг 446 тани ташкил қилди.

    Энг кўп мурожаатлар:

    — Фарғона вилояти — 1 040 546 та;

    — Андижон вилояти — 1 013 131 та;

    — Тошкент шаҳри — 1 007 327 та;

    — Тошкент вилояти — 933 600 та;

    — Наманган вилояти — 905 000 та қайд этилган.

    Энг кам чақириқ Навоий вилояти (296 046 та), Сирдарё вилояти (335 010 та), Жиззах вилояти (399 342 та) ва Бухоро вилоятида (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 853 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates