2024 йил тарихдаги энг иссиқ давр бўлиши кутилмоқда

    Яшил сайёра 9 январ 2024 783

    2024 йил кузатувлар бошланган даврдан буён энг иссиқ йил бўлиши прогноз қилинди. 

    Бу ҳақда Bloomberg иқлим бўйича экспертларга асосланиб хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, 2024 йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати саноатгача бўлган давр ўртача ҳароратидан 1.3-1.6 даражагача юқори бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Бу, 2024 йил ҳарорати дунё ҳамжамияти келишган "Париж" иқлим битими шартларида келтириб ўтилган дунё хароратининг 1.5 даражадан юқори кўтарилиб кетмаслиги учун кўраётган чора-тадбирлари самарасиз кечаётганини билдириб, дунёда биринчи марта 1.5 даражалик "хавфли чегара" босиб ўтилиши мумкинлигини англатади.

    Сайёрада ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг меъёрдан 1.5 даражадан юқори бўлиши дунё иқтисодиёти, аҳоли саломатлигига жиддий таъсир этади.

    Ўзбекистонда бу ҳарорат таъсири дунёнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сезиларли юқорилаб кетиши ҳисобига, ҳукумат йил давомида амалга оширадиган чора-тадбирларини айнан мана шу омилнинг таъсирини минималлаштиришга қаратиб режалаштирса ёмон бўлмасди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates