2024 йил учун Давлат бюджетининг тақсимланишида қандай ўзгаришлар бор?

    Молия 22 декабр 2023 2008

    2023 йил 21 декабрда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиялари учун «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

    Ахборотга кўра, Давлат бюджетининг 2024 йил учун параметрлари, бюджет тақчиллиги миқдорлари жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликлар ва геосиёсий вазиятнинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юмшатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш каби омилларни эътиборга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган.

    Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг 2024 йилги даромадлари 375,0 триллион сўм ва харажатлари 427,6 триллион сўм, тақчиллиги 52,6 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 4,0 фоиз миқдорида белгиланяпти.

    Шундан, Давлат бюджети даромадлари 270,7 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20,8 фоиз миқдорида прогноз қилиняпти.

    Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тақчиллиги 2024 йилда 3,1 фоиз миқдорида белгиланяпти, 2025 – 2026 йилларда эса тақчиллик тегишинча 1,8- 2,2 фоизгача пасайиши прогноз қилиняпти.

    2024 йил учун Давлат бюджети харажатлари 312 триллион 921 миллиард сўм миқдорида режалаштирилди.

    Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, келгуси йил бюджетида ҳам ижтимоий соҳа харажатлари салмоқли улушни ташкил этади. Харажатларнинг 48 фоиздан ортиғи ёки 151,5 триллион сўм ижтимоий соҳага йўналтирилиши кутиляпти.

    Семинарда 2024 йил учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишларига тўхталиб ўтилди.

    Хусусан, 2024 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари – қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниб, мутлақ суммада белгиланган солиқ ставкаларининг кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиниши белгиланяпти.

    2024 йил 1 апрелдан зарарли газлари юқори бўлган бензинга акциз солиғи ставкаси 12 фоизга (октан миқдори 91 ва ундан юқори бўлган бензин бундан мустасно) индексация қилиняпти.

    Оғир юк машиналари томонидан республика ва маҳаллий даражадаги йўллардан фойдаланишда уларни яроқсиз ҳолга келтириш оқибатида етказилаётган зарарларни қоплаш мақсадида юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим жорий этилади.

    Бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида солиқ ҳисоботларини сақлаш ва солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш беш йиллик муддатлар қисқартирилиб, уч йил қилиб белгиланади.

    Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси 100 сўм этиб белгиланади.

    Тадбир якунида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияларига тегишли тавсиялар берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates