Жами 61 та “давлат тўқнашуви” қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси тўлиқ миқёсли урушларга айланиб, мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тинч аҳоли тасодифан эмас, балки қасддан нишонга айланиб, ҳалок бормоқда.
2024 йилда ҳужумларда ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 31 фоизга ошиб, 13 900 нафарга етди. Энг кўп ўлимга Конго Демократик Республикасидаги “Исломий давлат” сабаб бўлди.
Ҳозирги зўравонлик даражаси 1994 йилги Руанда геноцидидан кейинги тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
Ўтган йили дунё бўйлаб уюшган зўравонликларда деярли 160 минг киши ҳалок бўлди. Энг ҳалокатли можаро Украинадаги уруш бўлиб қолмоқда, биргина 2023 йилда 76 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
UCDP, шунингдек, давлатлараро можаролар ва ўз чегараларидан ташқарида қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ҳолатлари кўпайгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради korrespondent.net.
Таҳлилчиларнинг айтишича, бу янада кўпроқ қурбонларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли динамикани келтириб чиқармоқда.









