2025 йилнинг биринчи ярмида 41 мингдан зиёд аёл ҳимоя ордери олди

    Шу йилнинг январь–июнь ойларида 41 051 нафар аёлга тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 11 914 нафар жабрланган аёлга кундузги ижтимоий хизматлар кўрсатилди.

    Шунингдек, 4 006 нафар хотин-қизга бирламчи кўмак хоналарида ижтимоий ёрдам берилди.

    Бундан ташқари, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида 512 нафар аёл ҳамда 709 нафар фарзандлари жойлаштирилиб, уларга зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates