2026 йилда Токиода ҳайдовчисиз такси хизмати ишга туширилади

    Учта йирик компания: Cruise, General Motors ва Honda Японияда ҳайдовчисиз бошқариладиган такси хизматини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик ўрнатди.

    Cruise Origin қўшма корхонаси 2026 йил бошида Токио марказида ўз хизматларини кўрсатишни бошлаши кутилмоқда. Олти ўринли қулай купеларда одамларни белгиланган жойдан олиб кетиш ва уларни белгиланган манзилга етказиш хизмати таклиф этилмоқда.

    Саёҳат бутунлай илова орқали назорат қилинади. Машиналарда ҳайдовчи ёки руль учун жой бўлмайди.

    Дастлаб хизмат бир неча ўнлаб Cruise Origin автомобиллари билан тақдим этилади. Хизмат географияси кенгайтирилиб, автомобиллар сони 500 тага етказилади. Корхона ташкилотчилари шу йўл билан такси ҳайдовчилари ва бошқа транспорт турларининг етишмаслиги билан боғлиқ долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга умид қилмоқда.

    28 октябрь куни Токиода ўтказиладиган кўргазмада Honda стендида ўзи бошқариладиган илк Cruise Origin автомобили намойиш этилади, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates