2050 йилга бориб Тошкентда ёзда ҳарорат анча юқорилаб кетиши айтилмоқда

    2050 йилга бориб, пойтахт Тошкентда энг иссиқ ёз ойи ҳарорати +6,1 даражага юқорилаб кетиши айтилмоқда.

    Ҳозирги ёз ойларининг меъёрдан 2-3 даража юқорилашига аста кўникяпмиз ва бу шу нуқтада тўхтаб туришини англатмайди.

    Таъкидланишича, Impact Faktori индекси юқори тавсифланган PLOS.ORG илмий журналида мақола чоп этилган бўлиб, ишончли иқлим модел маълумотлари асосида олимлар дунёдаги 520 та шаҳардаги иқлим шароитининг 2050 йилда қандай ўзгаришга дуч келишини баҳолаган.

    22 % шаҳарларда 30 йилдан сўнг кутиладиган иқлим шароити ҳозирги мавжуд биронта шаҳар иқлимини такрорламаскан. Чорак асрдан сўнг Москва иқлими Софияга, Лондон ҳавоси Барселонага, Мадрид иқлими ҳозирги Марокаш иқлимига ўхшаб кетади.

    Бошқача айтганда, келгуси 30 йилликда шимолий ярим шарда иқлим минтақалари 1000 км шимолга кўчади (йилига 20 кмдан), деб ёзади метеоролог, докторант(phd) Э. Абдулаҳатов ўзининг Uzb_Meteo телеграмдаги каналида.

    Шунингдек, хабарда дарахтлар кесилиши ҳамда кўлларнинг қуриб қолишининг олдини олиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates