Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, Республика Болалар кутубхонаси директори Дониёр Ўролов, вилоят Халқ таълими бошқармаси, шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб кутубхоначилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида вилоятдаги Халқ таълими вазирлиги томонидан “Китоблар карвони” доирасида Намангандаги 710 та умумтаълим мактабига 21 минг дона бадиий адабиётлар туҳфа қилинди.
83 миллион сўмлик ваучерни топширган вазир ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ушбу маънавий бойлик эртанги кунимиз эгаларининг камолоти ва тафаккури юксалишига хизмат қилишини таъкидлади.