Айни кунларда Нманган вилоятида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда. Аҳоли вакиллари пойтахтдан келган 200 нафарга яқин олимлар, санъат вакиллари, адабиёт намоёндаларини кўтаринки кайфият билан кутиб олишди.
Аҳоли орасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлодни мутолаага бўлган меҳрини юксалтириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат 10 мингдан зиёд китобларни ўз ичига олган “Китоб карвони” шаҳридан Дамас автомашиналарида 13 та туманларга йўл олди.
Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов китоб ҳар биримиз учун беминнат устоз эканлигини таъкидлаб, ундан олинадиган билим ва маънавий қувватни ҳеч бир манба бера олмаслигини айтди. Шунингдек, бугунги “Китоб карвони” доирасида Наманган вилоятининг туманларига юборилаётган китоблар ҳам илмга ташна юракларга чинакам маънавий совға бўлишига ишонишини билдирди.