"Китоб карвони” Чортоқ туманида

    Китоблар тумандаги 57 та маҳаллага 40 донадан тақсимланади.

    Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан МФЙларга китоблар етказиб берилмоқда.

    Бугун "Китоб карвони" Чортоқ туманига етиб келди. Китоблар тумандаги 57 та маҳаллага 40 донадан тақсимланади.

    Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарияти, вилоят бош имом-хатиби ва бошқалар сўзга чиқдилар.

    Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигида китобнинг аҳамияти, ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил қилиш, аҳолини китоб мутолаасига бўлган меҳрини ошириш ҳақида сўз юритилди.