баннер
23 мар 2025
04:55

    23-27 март кунлари сел-сувтошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

    23-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

    Ўзгидромет бу ҳақида огоҳлантириш хабари ишлаб чиқди.

    Жорий йилнинг 23-27 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

    • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
    • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
    • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
    • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
    • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, ШарофРашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
    • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
    • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
    • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
    • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сувтошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчифуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудлардаҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

    Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишигаолиб келиши мумкин.

    23-25 март кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, қорга айланиш эҳтимоли бор.

    23-24 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 12-17 даража илиққача пасаяди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech