Қайд этилишича, ўтказилган рейд давомида вилоятнинг Пастдарғом тумани ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 03:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётганлиги аниқланди.
Натижада табиатга 10 миллиард 369 миллион 513 минг 728 сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона “DOOSAN 210” русумли экскаватор ва 1 та юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.