Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади — Ўзгидромет

    Шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

    21 мартда республика ҳудудининг катта қисмида Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади, фақат республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +27...+30 даража илиқ атрофида бўлади.

    Шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 22-23 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади.

    Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва +22...+27 даража илиқни ташкил этади.

    Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

    Тошкентда: 20-23 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

    Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 21 ва 23 мартда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 12-14 даража илиқ, кундуз кунлари 26-28 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates