23 бош ноёб илон табиатга қўйиб юборилди

    Яшил сайёра 15 июл 2025 534

    Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамда Фанлар академияси Зоология институти мутахассислари ҳамкорлигида 6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони — жами 23 бош илон табиатга қайтарилди.

    Қайд этилишича, мазкур илонлар Экология вазирлиги инспекторлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланган ва олиб қўйилиб, Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилганди.

    Энди эса Фанлар академияси Зоология институтининг илмий хулосаси асосида «Сурхон» давлат қўриқхонасининг Кампиртепа, Шержон ва Шолкон ҳудудларига қўйиб юборилди.

    Маълумот учун, Ўрта Осиё кобраси ва Шарқ бўғма илони заифга яқин, мозаик тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITESнинг II Иловасига киритилган. Қизил китобдаги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё кобраси ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган, қолганларида сони кам учрайди. Шарқ бўғма илонининг сони ҳақида эса аниқ маълумотлар йўқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates