3 та ҳудудда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар аниқланди

    Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари фош этилди.

    Жумладан, Қувасой шаҳрида “Q.” МЧЖ раҳбари Ш.К. томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти давомида 2,4 млрд сўм, Учкўприк туманида “A.I.” МЧЖни норасмий бошқариб келган А.Э. томонидан 2 млрд сўм ҳамда Бўстонлиқ туманида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цехлар ташкил этган Х.Н.томонидан давлат ва жамият манфаатларига 582,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates