4 та вилоятда ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Тошкент, Андижон, Навоий ва Хоразм вилоятларида фуқароларга ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.Д. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаролар А.Д. ва Х.Н.га Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигига тегишли ер майдони ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратилган 2 гектар ер майдонини фуқаро Ф.Ш.га 61 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Т. фуқаро А.П.нинг яқин қариндошига Асака тумани «Ёшлар саноат зонаси» ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер майдонини гўёки туман ҳокимлигида ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Конимех туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. аукцион савдоси орқали сотиб олган Қизилтепа туманидаги 3 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ яна 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.П.га 15 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони ҳужжатларини 4 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, жами 19 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро А.Б.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор тумани «Халқобод» массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 6 сотих майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 17,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates