4 вилоят солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, 5 туман солиқ инспекцияси бошлиқлари ишдан олинди

    Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида, кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда 2024 йил I ярим йиллик якуни танқидий равишда сарҳисоб қилиниб, III чоракда амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгиалб берилди.

    Мажлисда марказий аппарат ҳамда ҳудудий солиқ бошқармалари ва инспекция бошлиқлари, маҳаллалар, шунингдек корхоналарга бириктирилган ходимлар (видеоконференсалоқа орқали) иштирок этди.

    Йиғилишда жорий йилнинг I ярим йиллигида буджетга 85,8 трлн сўм миқдорида солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 %га, ҳудудларда 24,4 %га, туманларда 37 %га ўсганлиги қайд эилди.

    Мол-мулк солиғи тушумлари 37,6 %, ер солиғи 31,2 %, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 21%, AOS 19 % ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 18 %га ўсди.

    Ҳудудларда фойда солиғи тушуми 32,3 % ва ҚҚС 20,6 %га ўсди. Пенсия жамғармасига 23,1 трлн сўм туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 трлн сўмга (16%) ошди.

    Эътироф этиш керакки, эришилган натижаларда президент ташаббуси билан бошланган «маҳаллабай», «корхонабай» ишлаш институтлари муҳим роль ўйнамоқда.

    “ДСБ маъмурчилиги” (корхонабай)

    2024 йил март-июнь ойларида маъмурчилик бўйича 552,5 мингта вазифалар бажарилди, Барқарорлик рейтинги «BB»дан юқори бўлганлар сони 15,5 мингтага (71 %) ошди ҳамда 2,1 трлн сўм қўшимча манба яратилди.

    Шу билан бирга, айрим ҳудудлар ва соҳаларда июнь ойи якунларига кўра, “ДСБ маъмурчилиги” дастури асосида «корхонабай» ишлаш тизими самарадорлик кўрсаткичи паст бўлганлиги танқид остига олинди. Масалан, Жиззахда 54,8 балл, Қашқадарёда 57,1 балл, Навоийда 58,2 балл, Андижонда 58,7 балл ва Сирдарёда 59 бални ташкил этди.

    “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” тизими (маҳаллабай)

    Жорий йил июнь ойида республиканинг самарадорлик кўрсаткичи (KPI) 88,7 бални ташкил этиб, 90 баллдан ошган инспекциялар сони 100 та (48%)га, ходимлар сони 1 617 нафар (37%)га етди.

    Шундан сўнг, хизмат вазифасини бажариш ва солиқ маъмурчилигини таъминлашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти жиддий танқид қилиниб, ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

    Жумладан, берилган огоҳлантиришлар, профилактик суҳбатлар, кўрилган интизомий чоралардан хулоса чиқармасдан хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Шунингдек, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланди 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.

    Йиғилишда ҳудудий солиқ органлари ва марказий аппарат раҳбар ҳамда масъуллларнинг ҳисоботлари эшитилиб, ИИИ чоракда солиқ тушумларини камида 20 фоизга ошириш, қўшимча манбаларни жалб этиш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда солиқсиз тушумларни таъминлаш бўйича тегишли органлар билан ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва соҳани рақамлаштиришни изчил давом эттириш йўналишларида аниқ муддатли вазифалар белгилаб олинди.