Қаршида 3 та машина иштирокида ЙХТ содир бўлди

    Ижтимоий тармоқларда «Қашқадарё вилоят ҳокимлигига тегишли бўлган BYD ва Спарк билан тўқнашди» сарлавҳаси остида видео хабарлар тарқалди.

    Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 04 июль куни тонги соат 07:53ларда Қарши шаҳар «Бўстон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 давлат аҳамиятдаги «Қарши–Талликурон-Касби-Жейнов-Помуқ» автомобиль йўлининг 2 км.да, ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган Спарк русумли автомобили билан Касби-Қарши йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Х.Л. бошқарувида бўлган "BYD SONG PLUS" русумли автомобилининг ҳаракат йўлига чиқиб кетиши оқибатида қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган «Некция-1» русумли автомашинаси билан «Спарк» русумли автомобилига урилган.

    Ҳодиса оқибатида Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган.

    Ҳозирда, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.