Кучли таъсир қилувчи дори воситалари билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

    Тошкент шаҳри ва вилоятида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Яшнобод ва Бўстонлиқ туманларида тезкор тадбир ўтказди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти хабар берди.

    Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 1997 ва 2003 йилда туғилган икки нафар шахс Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги дала ҳовлида таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни қўлбола усулда қадоқлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, фаолиятига чек қўйилди.

    Шунингдек, жиноят жойидан 13кг 500грамм (45 минг дона) Прегабалин ҳамда 20 литр (2 минг дона) Тропикамид моддалари ҳамда 60 минг дона атрофида Тропикамид ва Прегабалин дори воситаларининг бўш капсула флаконлари ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилиб, қўлга олинган шахсларга катта миқдорда дори воситаларини олиб келган, 1998 ва 1993 йилда туғилган, икки нафар курьерлар "Некция-3" русумли, автомашинада Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Дастлабки тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушланган шахслар Телеграм мессенжерида ташкил этилган каналда "дори воситаларини қадоқловчи" ва "етказиб берувчи" сифатида ишлаётганлиги, маълум бўлди.

    Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган 4 нафар шахсдан 3 млрд 300 млн сўмлик жами 13 кг 500 грамм (45 минг дона) Прегабалин ва 20 литр (2 минг дона) Тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 251 прим 1 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates