6 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

    Жорий йилнинг 13-16 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Ўзгидромет хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:

    - Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

    - Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

    - Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

    - Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

    - Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида ва Шоҳимардон ҳудудида;

    - Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

    Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

    Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates