Ҳодиса вилоят маркази Ланчжоунинг жанубида содир бўлган. Узоқ давом этган ёмғирдан кейин яқин атрофдаги тоғлардан сув тошди.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин бедарак йўқолганларни қидириш ва қутқариш, хавф остида бўлган фуқароларни эвакуация қилиш, одам билан боғлиқ талофатларни минималлаштириш, ҳудудда алоқа ва транспорт алоқаларини тезда тиклаш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди.
Шаҳарда қидирув-қутқарув операцияси ташкил этилди.
Хитойнинг кўплаб минтақаларида ёз мавсумида кучли ёмғир ёғди, сув тошқини, сел ва кўчкилар содир бўлди. Июль ойи охирида Пекин чеккасида кучли ёғингарчилик оқибатида 44 киши ҳалок бўлди, 9 киши ҳамон бедарак йўқолди, деб хабар берди tass.ru.








