"Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, шу йилнинг 28 майдан 2 июнгача кутилаётган ёмғир сабабли республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Қашқадарё вилояти:
- Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти:
- Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти:
- Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти:
- Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти:
- Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти:
- Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти:
- Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти:
- Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти:
- Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел келиш хавфи эълон қилинди.








