6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли шахсга жиноят иши очилди

    Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 60 ёшли эркак 6 ёшли қўшнисига тегажоғлик қилганликда айбланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Унда айтилишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Е.Н. нинг қўшниси, 1964 йилда туғилган С.Ш. 2018 йилда туғилган қизи М.К.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган. Мазкур ҳолатни Болалар омбудсмани назоратига олганини маълум қилди.

    Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.

    19 июнь куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан С.Ш. га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

    Шу йилнинг 20 июнь куни Болалар омбудсмани С.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритди.

    "Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур жиноят иши бўйича ўз ваколатлари доирасида кузатувни давом эттиради", дейилади хабарда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates