баннер
23 апр 2025
01:01

    71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи Туркияга етиб борди

    Халқаро ҳамкорлик 9 феврал 2023 1874

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакатимиз махсус борти зилзила оқибатида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркиянинг Газиянтеп шаҳрига етиб борди.

    Бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

    Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.

    Ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech