Бу ҳақда Фискал таҳлил хабар берди.
Шу йилнинг йил январь август ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 64 775 та юридик шахс томонидан 28,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Шундан 11,8 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг товар айланмаси 114,5 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,1 трлн сўмдан ошган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
— ҚҚС — 3,2 трлн сўм;
— акциз солиғи — 3,1 трлн сўм;
— ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1,5 трлн сўм;
— фойда солиғи — 1 трлн сўм;
— ижтимоий солиқ — 638,6 млрд сўм;
— ЖШОДС — 616,6 млрд сўм;
— мол-мулк солиғи — 311,6 млрд сўм;
— бошқа солиқлар — 1,2 трлн сўм НКМК ва ОКМК АЖдан ташқари.