8 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида қанча мурожаат йўллангани очиқланди

    Молия 15 сентябр 2024 589

    Мурожаатлар асосида 22 536 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

    2024 йил январь август ойларида "Soliq" мобил иловасининг "Soliq hamkor" тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 64 521 та мурожаат келиб тушган.

    Шундан:

    — 59 067 таси харид чеки бермаслик;

    — 3 033 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

    — 138 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

    — 2 283 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

    Мурожаатларнинг 34 742 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 22 777 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 15,1 млрд сўм мукофот тўланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates