Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида қанча мурожаат келиб тушгани очиқланди

    Мурожаатлар асосида 26 400 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

    Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси хабар берди.

    Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 72 517 та мурожаат келиб тушган.

    Шундан:

    — 66 016 таси харид чеки бермаслик;

    — 3 352 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

    — 156 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

    — 2 993 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

    Мурожаатларнинг 39 757 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 25 870 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 17,2 млрд сўм мукофот тўланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates