Мурожаатда келтирилишича, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юзланиб, эътиборларини қаровсиз кучук ва мушукларга қаратмоқчимиз, ҳойнаҳой улар сиз яшаб турган ҳовлида ҳам бўлса керак.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилларингизни ўт олдиришдан аввал уни текшириб кўришингизни сўраймиз, чунки, совуқ ҳавода жониворлар иссиқ бошпана излаб, кўпинча машина ғилдираклари ва капотлари остида яширинадилар. Бир муддат шошманг, машинани текшириш учун бир дақиқа вақт ажратинг.
Имконингиз ва хоҳишингиз бўлса, бошпанасиз жониворга бошпана ёки озуқа беринг.
Шундай қилиб, сиз кичик, аммо жуда муҳим бўлган ҳаётни сақлаб қолишингиз мумкин, — дейилади хабарда.