8,1 млрд сўмлик 24 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь октябрь ойларида давлат буюртмачилари томонидан қарийб 8,1 млрд сўмлик 24 та давлат харидида соҳага оид қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

    Жумладан:

    • Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонаси буюртмачилигида 1,4 млрд сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизмати;
    • Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 1,3 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар харид қилиш;
    • Музработ тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассаси буюртмачилигида 1,3 млрд сўмлик йўлларни таъмирлаш хизмати кўрсатиш;
    • «Ўзтемирйўлйўловчи» қошидаги Бино иншоот ва жиҳозларнинг капитал таъмири бўйича дирекция АЖ буюртмачилигида 796 млн сўмлик биноларни таъмирлаш хизмати кўрсатиш;
    • Денов тумани тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 735 млн. сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизмати;
    • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети буюртмачилигида 337 млн сўмлик овқатланиш хизматлари кўрсатиш;
    • Миришкор тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 88 млн. сўмлик офис жиҳозлари харид қилиш;
    • «Қипчоқ йўллардан мунтазам фойдаланиш» давлат унитар корхонаси буюртмачилигида 49 млн. сўмлик қурилиш моллари сотиб олиш;
    • Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай туман бўлими буюртмачилигида 47 млн сўмлик техник жиҳозлари харид қилиш;
    • Нарпай туман 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби буюртмачилигида 30 млн сўмлик қурилиш моллари сотиб олиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

    Шунингдек:

    • Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси буюртмачилигида 612 млн сўмлик насосларга техник хизмат кўрсатиш;
    • Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми буюртмачилигида 600 млн. сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизматини кўрсатиш;
    • «Ёшлик киностудияси» давлат унитар корхонаси буюртмачилигида 239 млн сўмлик монтаж-пардозлаш хизматлари кўрсатиш;
    • Паяриқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 75 млн сўмлик махсус техникаларни жорий тамирлаш юзасидан ўтказилган давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этганлиги маълум бўлди.

    Бундан ташқари, Асака Агротехнологиялар техникуми буюртмачилигида 442 млн. сўмлик техник жиҳозларни харид қилиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида баҳолаш жараёнида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

    Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф тарзда ўтказилишининг олди олинди.

    Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates