Коррупция – тараққиёт кушандаси, бироқ...

    Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

    Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Илёс Мирзиётов, Ўқув ишлари бўйича проректор Зокиржон Рўзиев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Зоҳиджон Исломов, Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Салим Дусанов, ректор маслаҳатчиси Ўткир Ҳасанбоев, Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Шуҳрат Эшматов, Академия вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этди.

    Маълумки, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мамлакатимиз диний-маърифий соҳасида ҳассос мутахассисларни тайёрловчи нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз томонидан мазкур таълим муассасаси моддий-техник базасини ривожлантириш, профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш, меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида аҳамият берилаётир.

    2018 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Мазкур Фармоннинг бир йўналиши сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ва Ўзбекистон ислом академияси негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан республикамиз олий таълим муассасалари миллий рейтинги ҳамда академик лицейлар рейтинги эълон қилинди.

    Олий таълим муассасаларининг 2022-йилдаги фаолияти натижалари бўйича миллий рейтингида Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

    Ижтимоий-гуманитар соҳа бўйича олий таълим муассасалари рейтингида эса 59,74 натижа билан 1-ўринни эгаллади. Таъкидлаш керак, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўтган йили 55,95 фоизлик натижа билан республикада 4-ўринда қайд этилганди.

    Ўтган йили Ўзбекистон халқаро ислом академияси олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти 66,5 фоизни ташкил этиб, рейтингда 1-ўринни эгаллаган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 70,74 фоизни ташкил этди. Академия мазкур натижа билан 1-ўринни янада мустаҳкамлади.

    Академик лицейлар рейтингида эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи 28,83 фоиз кўрсаткични қайд этиб, кўрсаткич эътибори билан ўтган йилдаги натижасини яхшилади.

    Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ислом иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, Мумтоз шарқ филологияси ҳамда Исломшунослик факултетлари фаолият кўрсатмоқда.

    Шунингдек, мазкур факултетлар таркибида “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми”, “Халқаро муносабатлар”, “Араб тили ва адабиёти Ал-Азҳар”, “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари”, “Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ”, “Ўзбек ва хорижий тиллар”, “Дин психологияси ва педагогика”, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ИCЕСCО”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги ICESCO” ҳамда “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш YUNЕSCО” каби замонавий ва халқаро даражадаги кафедралар ташкил этилди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўз мақомига муносиб бўлиш ҳамда халқаро миқёсда етакчи ўринларни эгаллаш мақсадида кенг кўламли янгиликларни амалиётга татбиқ этмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Академиянинг нуфузли хорижий олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари сезиларли кенгайди. Натижада Академия профессор-ўқитувчилари ва ёш илмий тадқиқотчиларининг халқаро конференсия, илмий семинар ҳамда халқаро грантлардаги иштироки фаоллашди. Ўз навбатида, хорижлик профессор-ўқитувчилар, талабалар ва докторантларнинг Академия ўқув жараёнига жалб этилиши ҳамда юртимизда илмий-тадқиқот олиб боришга қизиқиши ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.

    Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси 40 дан ортиқ нуфузли олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаси ва халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини изчил амалга ошириб келаётгани эътиборга моликдир.

    Анжуман сўнггида журналистлар берган саволлар тарофида ўтказилган мунозара ва муҳокамалар жуда қизғин кечди.

    Зуҳра МЕЛИБОЕВА,

    талаба

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates