Абдулазиз Камилов Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси раисини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 23 феврал 2022 1556

    2022 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси раиси Девид Макаллистерни қабул қилди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Томонлар Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бугунги маслаҳат учрашуви ҳамда жорий йил 31 январда Брюсселда бўлиб ўтган «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 15-йиғилишининг самарали натижаларини мамнуният билан қайд этдилар.

    Минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, Европа Иттифоқининг етакчи компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш зарурлиги қайд этилди.

    Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

    Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан биргаликда Оролбўйи минтақасининг экологик жиҳатдан заиф минтақасида ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

    Музокараларда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates